00:30 / 20.10.2019
3 437

Британиялик оила бетакрор мебеллар ўстирмоқда

Британиялик оила бетакрор мебеллар ўстирмоқда
Англиянинг Мидленд шаҳридаги икки гектар майдонда Гавин ва Элис Мунро мебел дарахтларни ўстиришмоқда. Дербиширда бу эр-хотинларнинг мебел боғи (фабрикаси) мавжуд бўлиб, уларда 250 та стул, 100 ёритгич ва 50 та стол етиштирилмоқда.

Мебел ясаш учун катта-катта дарахтларни кесиш ва уларга углеродли ишлов бериш аслида энг самарасиз ва ер сайёрасини ҳалокатга олиб борадиган ҳаракат. Ушбу мақоладаги ғоя ўша муаммоларга барқарор ечим деб топилмоқда.
"50 йил дарахтни зўрлик билан ўстириш, кейин уни кесиб, майда ва майда бўлакларга бўлиб, уларни тарошлаш ва қоқишнинг ўрнига ўйлаб топилган ушбу ғоя дарахтни ўзингиз хоҳлаган шаклда ўстиришдир. Бу 3Д-принтерда чоп этишнинг ўзига хос тури ”, - деди Гавин.

Гавин ёшлигида креслога ўхшаш ўсиб чиққан бонсаи дарахтини кўрганида бу ғояга қизиқиб қолган эди. У болалигида умуртқа поғонасининг қийшиқлиги билан туғилган ва йиллар мобайнида умуртқасини тўғрилаш учун темир ғилоф кийиб юришга мажбур бўлган. Унинг фикрича ҳар қандай жонзот қандай туғилган бўлса, шундай ҳолда ўзгача яшашга ҳаққи бор.

44 ёшли Гавин бу йўналишда 2006 йилдаёқ ўз тажрибаларини бошлаган, у Англиянинг марказий қисмида, Пеак туманидаги иккита кичик участкада стул ўстиришга ҳаракат қилган. 2012-йилда турмуш қуришгандан сўнг Гавин ва Элис Фулл Гроw компаниясига асос солишди ва ғояни биргаликда амалга оширишди.

Дастлабки уриниш бесамар кетди, улар далада етиштираётган ниҳоллар ҳали ўсишга улгурмасдан сигирлар ва қуёнларга ем бўлди.

Шунингдек, улар дарахтлар ўсишини тўхтатмасдан олдин уларни шакллантириб олишнинг энг самарали усулини топишга мажбур бўлишган. Гевин ва Элис уларни дарахт бўлиб етишгандан сўнг мажбурлаб турли йўналишларда ўзгартиришнимас, балки уларнинг ниҳоллик пайтларида тўғри йўналишга йўналтиришни ўрганди.

Бу ғояни амалга ошириш учун улар анча меҳнат ва вақт сарфлашади. Креслолар 12 480 долларга, лампалар 1120-2870 долларга ва столлар 3120-15 600 долларга сотилмоқда. Ва бу нархлар уларнинг қилган меҳнатига арзийди.

Ўртача стул ўсиши учун олти йилдан тўққиз йилгача, яна уни қуритиш учун бир йил кетади. Ҳозиргача берилган энг узун буюртма 2030-йилда тайёр бўлади. Бу ўша йили нафақага чиқувчи мижознинг стулидир.

“Шу пайтгача инсоният ўрмонларга қанчалик зарар етказгани ҳаммамизга аён. Шунинг учун ҳам биз тош асрида фойдаланилган қадимий усуллардан фойдаланамиз ", дейди Гавин.

Эслатиб ўтамиз, қадимги римликлар, хитойликлар ва японияликлар ҳам турли шакллардаги дарахтларни ўстиришгани тарихдан маълум.
Гавин ва Элис 2022 йилга қадар ҳар йили ҳосил йиғишга умид қилишмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Британиялик оила бетакрор мебеллар ўстирмоқда