21:44 / 19.10.2019
3 143

Красноярск ўлкасида дамба ўпирилди. 12 киши ҳалок бўлди, 10 дан ортиқ одам бедарак йўқолган (видео)

Красноярск ўлкасида дамба ўпирилди. 12 киши ҳалок бўлди, 10 дан ортиқ одам бедарак йўқолган (видео)
Фото: Россия ФВВ
Россиянинг Красноярск ўлкаси, Курагинск туманидаги Сейба дарёсида олтин қазиб олувчи артелга қарашли технологик сув ҳавзасининг дамбаси ўпирилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Ўпирилиш оқибатида қазиб олувчилар посёлкасидаги иккита ишчилар ётоқхонаси сув остида қолди. 12 киши ҳалок бўлди, 4 киши касалхонага етказилди, яна 15 киши воқеа жойида тиббий кўрикдан ўтказилган. 10 дан ортиқ одамнинг тақдири номаълум бўлиб турибди.

Сув остида қолган ётоқхоналарда 80 нафаргача ишчи бўлиши мумкинлиги айтилмоқда, уларнинг сонига аниқлик киритилмоқда.
Россия Тергов қўмитаси ва прокуратура текширув бошлади, ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Ҳодиса жойига қутқарувчилар, полиция ва тергов гуруҳи юборилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Красноярск ўлкасида дамба ўпирилди. 12 киши ҳалок бўлди, 10 дан ортиқ одам бедарак йўқолган (видео)