22:43 / 20.10.2019
4 446

Ҳижобли президент Сингапур учун нималар қилди?

Ҳижобли президент Сингапур учун нималар қилди?
Ҳалима Яъқуб хоним Сингапур президенти. Бу мамлакатнинг ялпи ишлаб чиқариш кўрсаткичи 300 миллиард долларни ташкил қилади. Аҳолиси 6 млн. киши. Паспорти жаҳондаги энг кучли паспортлардан бири ҳисобланади. Йиллик даромад аҳоли жон бошига 85 минг АҚШ долларидан тушади.

Ҳалима хоним яманлик кишига турмушга чиқди. Университетни тугатгандан сўнг, оддий бир хонада истиқомат қилишди. Мансабга мингач, ҳукумат аъзоларини жамлаб, деди:

- Менинг исмим Ҳалима Яъқуб. Аллоҳнинг бандаларидан бириман. Аллоҳдан қўрқаман. Ким мен билан Сингапур халқининг манфаати учун шерик бўлиб ишламоқчи бўлса, мен унинг Аллоҳ йўлидаги синглисиман. Ташвишим - Сингапур халқининг турмуш даражасини кўтариш. Мени бошқа нарса қизиқтирмайди.

У амалга оширган ишлар:
- Сингапурнинг кирими 2 триллион доллардан ошди.
- Сингапур фуқаросининг йиллик даромади 85 минг доллардан ошди.
- Сингапур паспорти дунёдаги энг қиммат паспорт ҳисобланади.
- Ишсизлик атиги 1 фоиз холос.
- Ўн мингга яқин катта корхоналар очди.
- Сингапурда бузғунчилик йўқолди.
- Сингапурдаги ишлаб чиқариш корхоналарига солинган барча солиқлар бекор қилинди.

Маълумот учун шуни айтиш мумкинки, Ҳалима хоним ҳар куни ўзининг аёл ёрдамчилари билан пойтахтдаги масжидда аёллар учун ажратилган бўлимда бомдод намозини ўқийди. Намоздан сўнг фуқароларнинг мушкулотини тинглайди.

Ҳижоб ҳеч қачон орқага қайтиш ва қолоқлик бўлмаган. Ҳалима хоним бу ютуқларга қарамасдан, оддий фуқаролигича қолмоқда. Уни илоҳ қилиб олишгани йўқ. Пайғамбарга ҳам тенглаштиришгани йўқ.

Барча ҳурмат ва эҳтиром шу каби аёлларга бўлсин!
Суратдаги эркак унинг турмуш ўртоғи Абдуллоҳ Ҳабаший.
Абдулқодир Полвонов

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳижобли президент Сингапур учун нималар қилди?