date
views 3 191

Испаниялик машҳур теннисчи Рафаэль Надаль уйланди

Испаниялик машҳур теннисчи Рафаэль Надаль уйланди
Дунёнинг иккинчи рақамли теннисчиси, “Катта дубулға” мусобақаларининг 19 карра ғолиби Рафаэль Надаль 19 октябрда Мария Франциско Переллога уйланди.

33 ёшли теннисчи 31 ёшли Мария билан 14 йил давомида учрашиб юрган.
Тўй маросими теннисчи учун қадрдон Майоркада бўлиб ўтган. Меҳмонлар маросимга ҳарбий база дарвозалари орқали ўтказилган.

ОАВ учун ёпиқ ҳолда ўтказилган тўйга 350 га яқин меҳмон, жумладан Испаниянинг собиқ қироли Хуан Карлос ва унинг рафиқаси София, испан теннисчилари Карлос Мойя, Давид Феррер, Фелисьяно Лопес, Хуан Монако, Марк Лопес ташриф буюрган.

Баъзи маълумотларга кўра, меҳмонларга тўйга телефонларсиз келиш илтимос қилинган. Маҳаллий полиция тўй ўтган жойда дронлар учирилмаслиги ортидан кузатган. Тўйда хизмат қилган персоналга тўй тафсилотлари билан бўлишмаслик мажбурияти қўйилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Испаниялик машҳур теннисчи Рафаэль Надаль уйланди