
Бангладешлик сиёсатчи ва парламентнинг “Авами лиг” ҳукмрон партиясидан депутати Таманно Нусрат имтиҳонларни топширишда 8 нафар қиёфадошини ёллагани учун университетдан ҳайдалди.
The Guardian нашрининг маълум қилиишича, депутат ўзига ўхшаш 8 аёлни топиб, камида 13 та имтиҳонда улар “хизматидан фойдаланган”.
Ёлғон Nagorik TV телеканали мухбири имтиҳонга келиб, Нусрат ёллаган аёллардан бирини воқеа бўйича қўққисдан саволга тутгач фош бўлган.
Депутат Бангладеш университетида бакалавр унвонини олаётган бўлган. Университет раҳбари Нусрат жиноят содир этгани учун олий таълим муассасасидан ҳайдалганини маълум қилган. Ректорнинг қўшимча қилишича, ёлланган “талабалар” имтиҳонни қўриқчилар назоратида топширишган. Таъкидланишича, бундан университет ходимлари хабардор бўлган, аммо Нусрат нуфузли оиладан бўлгани учун индамасликни маъқул кўришган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар