13:01 / 22.10.2019
6 402

Машҳур турк ошпази Ҳабибни қўрқитди (видео)

Машҳур турк ошпази Ҳабибни қўрқитди (видео)
Доғистонлик машҳур спортчи Ҳабиб Нурмагомедов доим тиржайиб овқатлар пиширадиган машҳур турк ошпази Бурак Оздемирнинг меҳмони бўлди.
Бурак Ҳабибга тузда пишган товуқ тайёрлаб берди ва ўзининг трюкларини кўрсатди.

Трюклардан бирида Бурак қайноқ таом солинган лаган ва стаканни атай тушириб юборадигандай қимирлатиб, Ҳабибни қўрқитди.
Бурак Ҳабиб учун махсус пиширган нонни тақдим этди.

"Вазн ташлаш жараёнида доим унинг қувноқ видеоларини кузатаман. У ўз ишининг устаси ва жуда қизиқ инсон" деб ёзди Ҳабиб ўз Инстаграмида.
"Дунёга машҳур чемпион дўстим Ҳабиб меҳмонимиз бўлди. Мен дўстимни жуда яхши кўраман", деди Бурак Инстаграм саҳифасида.

Инстаграмда Ҳабибнинг 17,6 миллион, Буракнинг эса 11,4 миллион кузатувчилари бор.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Машҳур турк ошпази Ҳабибни қўрқитди (видео)