date
views 2 334

Дмитрий Медведев Россия МДҲдаги давлатлар манфаатини қўллаб-қувватлашини билдирди

Дмитрий Медведев Россия МДҲдаги давлатлар манфаатини қўллаб-қувватлашини билдирди
Фото: «РИА Новости»
Россия МДҲдаги давлатлар манфаатини қўллаб-қувватлайди, улар билан алоқаларни мустаҳкамлаш зарур. Бу ҳақда Россия бош вазири Дмитрий Медведев маълум қилди.

«Шубҳасиз, МДҲдаги қўшнилар билан алоқаларимизни мустаҳкамлаш зарур. Биз уларнинг манфаатларини қўллаб-қувватлаймиз. Ҳозирда ҳамдўстлик доирасидаги халқаро келишувларимизни Евросиё иттифоқида қабул қилинаётганлари билан мос келиши масаласини муҳокама қилдик. Албатта, бизнинг интеграция даражамиз баландроқ деб ҳисоблайман, Шу сабабли МДҲнинг бошқа давлатлари ҳам ўзаро ҳамкорликнинг юқорироқ шаклларига интилишлари зарур», — деди Медведев Евросиё ҳукуматлараро кенгаши йиғилишида.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дмитрий Медведев Россия МДҲдаги давлатлар манфаатини қўллаб-қувватлашини билдирди