date
views 2 738

Бағдодий ҳақида маълумот берган шахс 25 млн доллар олади

Бағдодий ҳақида маълумот берган шахс 25 млн доллар олади
ИШИД етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодийнинг қаердалиги ҳақида маълумот берган ва уни йўқ қилишга ёрдамлашган шахсга АҚШ махсус хизматлари 25 миллион доллар миқдорида мукофот тақдим этади.

The Washington Post нашрининг ёзишича, бу шахс ИШИДнинг фаол аъзоларидан бири бўлиб, Бағдодийнинг Сурия бўйлаб ҳаракатланишини мувофиқлаштирган ва Идлиб вилоятидаги уйга жойлашишига кўмаклашган. У Америка разведкасига нафақат Бағдодийнинг қаерда экани ҳақидаги маълумотни, балки хонасининг режасини ҳам етказган.

Ҳарбий операция пайтида у Бағдодий билан бирга ўша уйда бўлган. Бағдодий ўлдирилганидан икки кун кейин у ва оиласи Суриядан олиб чиқиб кетилган.

Газетанинг ёзишича, унинг Америка разведкаси билан ҳамкорлик қилишига нафақат катта миқдордаги мукофот, балки қасос олови ҳам туртки берган. Айтилишича, яқин қариндошларидан бири ИШИД қурбони бўлган.
Унинг исми ҳам, қайси мамлакат фуқароси эканлиги ҳам ошкор этилмади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Бағдодий ҳақида маълумот берган шахс 25 млн доллар олади