
Поездда нонушта тайёрламоқчи бўлган йўловчиларнинг эҳтиётсизлиги сабаб газ баллони портлаган ва поезд ёниб кетган. Натижада 70 киши ҳалок бўлган, деб ёзади Mirror.
Покистон расмийларининг таъкидлашича, қурбонларнинг аксарияти алангадан қутулиш учун ҳаракатланаётган поезддан сакраб тушишган, баъзилари эса олов ичида қолишган.
Ёнғин узоқ масофали саёҳатга олиб келинган овқат пиширадиган газ баллони портлаши оқибатида юз берган.
Даҳшатли видеолавҳаларда автоуловлар аланга ичида қолгани, баъзи тирик қолганларнинг йиғлаши ва гувоҳларнинг даҳшат билан қараб турганлари кўрсатилган.
Видео «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг