Фото: BBC
Кувайтда одам савдоси билан шуғулланувчилар Google ва Apple иловаларига, Instagram’га чўрилик билан шуғулланадиган аёллар сотилиши ҳақидаги эълонлар жойлаштиргани аниқланди. Ҳукумат эса ушбу эълонларни ўчириб ташлашни буюрди. Бу борадаги маълумотлар BBC суриштирувида аниқланди деб хабар берди «Daryo» нашри.
Қулфурушлар Instagram’да эълонлари тез оммалашиши учун maids for sale («хизматкорлар чегирма билан сотилади» мазмунида) хештегидан фойдаланган.
BBC суриштируви эълон қилингач Кувайт ҳукумати қулфурушлардан аккаунтларни ўчириб ташлашни талаб қилди ва улар одам савдоси билан бошқа шуғулланмаслик ҳақида қонуний тилхат ёзди.
Ўз навбатида ижтимоий тармоқ вакиллари қуллар савдосига таалуқли барча эълонларнинг Instagram’дан ҳам Facebook’дан ўчириб ташланганини маълум қилган. Компания келажакда ҳам бу каби салбий ҳолатларга қарши курашишга ваъда берди.
Кувайт меҳнат ресурслари бошқармаси бошлиғи Муборак ал-Азимий BBC материалида фош этилган 16 ёшли гвинеялик қизни пуллаган полициячи ва қулфуруш аёл иши юзасидан тергов бошланганлигини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра терговдан кейин айбдорлар ҳибсга олиниши ёки одам савдоси қурбони бўлган қизга етказилган маънавий зарар учун компенсация тўлаб бериши мумкин.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Apple янги iPad Air ва iPad Pro тақдимотини ўтказди
Ижтимоий-гуманитар йўналишларда квоталар қисқартирилади
Си Цзиньпин Макронни омма олдида эътибордан четда қолдирди
АҚШ элчиси: “Ўзбекистон президенти ақл бовар қилмайдиган ишларни амалга оширди”
Шавкат Мирзиёев уруш фахрийларини зиёрат қилди
Афғонистонда уч миллион бола тўйиб овқатланмайди