12:13 / 14.11.2019
3 294

Дунёнинг энг бой одамлари банкларга ишонмай қўйдими?

Дунёнинг энг бой одамлари банкларга ишонмай қўйдими?
Ўзига тўқ инвесторлар ўз бойлигини нақд пулда сақлашни афзал билмоқда, дея ёзган Bloomberg. Миллионерлар ва миллиардерлар активларининг 25 фоизини нақд пул кўринишида сақламоқда.

Эркин активлари камида 1 миллион АҚШ долларига тенг бўлган инвесторлар 2020 йил охирига бориб фонд бозорида нархларнинг тушиши мумкинлигидан хавотирда. Уларни ўзгариб турган геосиёсий вазият, шунингдек, Пекин ва Вашингтон ўртасидаги савдо қарама-қаршилиги ҳамда 2020 йилда АҚШда ўтадиган сайловлар ташвишга солмоқда.

Ноябрь бошида миллиардерларнинг 2018 йилдаги бойлиги 4,3 фоиз ёки 388 миллиард долларга қисқаргани ва 8,5 триллион долларга етгани маълум бўлган. Осиё Тинч океани минтақаси миллиардерлари энг кўп зарар кўрган ва бойларнинг умумий сони 7,4 фоизга, уларнинг бойлиги эса 8 фоизга қисқарган.

Натижаларга кўра, россиялик миллиардерларнинг бойлиги кўпайган ва йил бошидан бери 37,1 миллиард долларга етган. Бу борада энг яхши натижа «Норникель» эгаларидан бири Владимир Потанинга тегишли, унинг бойлиги 26,3 миллиардга етган ва у умумий рўйхатда 34-ўринни эгаллаган. 2019 йилда Потаниннинг бойлиги 6,72 миллиард долларга кўпайган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дунёнинг энг бой одамлари банкларга ишонмай қўйдими?