15:47 / 20.11.2019
2 616

Туркия-Сурия чегараси яқинида содир бўлган автомобил портлаши натижасида ўнлаб инсонлар ҳалок бўлди

Туркия-Сурия чегараси яқинида содир бўлган автомобил портлаши натижасида ўнлаб инсонлар ҳалок бўлди
Туркия мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, Суриянинг Туркия билан чегарадош шаҳрида содир бўлган автомобил портлаши натижасида қарийб 13 киши ҳалок бўлган. Бу портлаш Туркиянинг мухолифат жангчилари томонидан бошқариладиган Тал-Абяд шаҳрининг гавжум бозорида шанба куни юз берган.

Туркия мудофаа вазирлигининг баёнот беришича: "Дастлабки маълумотларга кўра, портлашда 13 фуқаро ҳалок бўлди ва 20 га яқин киши тан жароҳати олди". Бир гуруҳ жабрланган эркакларнинг жасадини машина орқасига юклаб, олиб кетишди. Бу ҳолатга кўчада кузатиб турган ниқобланган аёл гувоҳ бўлган.

"Суриядаги Инсон ҳуқуқлари расадхонаси"нинг айтишича, портлаш оқибатида ҳалок бўлган инсонлар орасида туркийпараст жангарилар ҳамда гуноҳсиз фуқаролар ҳам бўлган.

Ижтимоий тармоқда Туркия мудофаа вазири: "Бу ғайриинсоний террорчилар томонидан бегуноҳ инсонларга уюштирган ҳужумини қоралаймиз", - деб айтиб ўтди. Афсуски, ҳужум учун жавобгарликни ҳозирча ҳеч бир гуруҳ аъзоси ўз бўйнига олганича йўқ.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркия-Сурия чегараси яқинида содир бўлган автомобил портлаши натижасида ўнлаб инсонлар ҳалок бўлди