date
views 3 689

Дунё бўйлаб энг арзон ҳамда шинам ётоқхоналар

Дунё бўйлаб энг арзон ҳамда шинам ётоқхоналар
Талабалар ёки якка ҳолда саёҳат қилувчилар борган жойларида табиийки, қулай, шинам ҳамда арзон тураржой қидиришади. Агар бу борада бошингиз қотаётган бўлса, биз сизга бир нечта танловларни ҳавола этамиз. Қуйида биз тавсия қиладиган жойлар сизга манзур келиши аниқ.

1. Stone City ётоқхонаси, Албания - Қадимги Гирокастер шаҳрининг қоқ марказида жойлашган ушбу ётоқхона энг диққатга сазовор жойлардан бири гўзал қаср ҳамда тарихий обидалар ёнгинасида жойлашган. Нархи: хусусий хоналар 22 фунтдан, ётоқхоналар 8 фунтдан.

2. Тоғ этагидаги ётоқхона, Андорра - Андорранинг экологик тоза тоғли хостели тоғ спорти ва чанғи спорти, сноуборд, отда юриш ва қиш мавсумида чанғи учиш, тоғда велосипед учиш, пиёда саёҳат учун жуда мос келади. Энг муҳими, қишин-ёзин ишлайди. Нархи: бир кеча учун 22 фунт.

3. Кантар, Арманистон - Ереваннинг марказида, Республика майдонидан бир дақиқалик узоқликда жойлашган бу шинам ётоқхонада тўртдан саккиз кишигача сиғимга эга бўлган балконли ётоқхоналар мавжуд. Нархи: бир кеча учун 10 фунт.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дунё бўйлаб энг арзон ҳамда шинам ётоқхоналар