16:30 / 24.11.2019
2 288

Жонсон Евроиттифоқ ҳақидаги келишувни йил охирига қадар парламентга киритишни ваъда қилди

Жонсон Евроиттифоқ ҳақидаги келишувни йил охирига қадар парламентга киритишни ваъда қилди
Фото: «RBC»
Британия ҳукумат бошқарувидаги Консерватив партия йил охирига қадар парламентга Евроиттифоқ билан Брексит ҳақидаги келишув масаласини кўриб чиқиш учун сайловолди манифести киритишни ваъда қилди. Бу ҳақда ТАССга асосланиб «Дарё» хабар берди.

Хабарга кўра партия етакчиси ва амалдаги бош вазир Борис Жонсон бугун, 24 ноябрда бўлиб ўтадиган консерваторлар ҳукумати келажаги дастурини эълон қилиш вақтида бу ҳақда расман маълумот беради. Консерваторлар 12 декабрда бўлиб ўтадиган парламент сайловларида ғалаба қозонса ушбу таклиф ижроси таъминланиши мумкин.

«Менинг мамлакатга қиладиган Рождество совғам Брексит ҳақидаги қонун лойиҳасини яна депутатлар муҳокамасига қўйиш ҳамда парламентнинг халқ учун ишлашини таъминлаш бўлади», - дея бош вазир қиладиган нутқидаги асосий жумлани келтирган Reuters.

Жонсон Буюк Британия 2020 йил 31 йил январигача Евроиттифоқдан чиқишини ваъда қилган ва ушбу позиция Жереми Корбин раҳбар бўлган мухолифат Лэйбористлар партияси ғоясига қарама-қарши. Лэйбористлар ҳукумат тепасига келса, Евроиттифоқ билан янги келишув имзолаб, ярим йил ичида Буюк Британиянинг иттифоқ таркибига киришини муҳокама қилмоқчи. Корбиннинг ўзи Брексит борасида нейтрал позицияда бўлишни ваъда бермоқда.

Жонсон сайловлар ёрдамида Брексит жараёни бўйича бошланган инқироз ҳолатини бартараф қилмоқчи. Буюк Британия Европа иттифоқи таркибини 2019 йил 29 мартда тарк этиши керак эди, бироқ Палата депутатлари Брюсселнинг собиқ бош вазир Тереза Мей билан келишувига қарамай, уч марта Брексит шартлашуви лойиҳасини бекор қилган.

Якунда Евроиттифоқ Брекситни апрель ёки майга, кейинчалик 31 октябрга қолдирди, Мей эса итеъфо берди. Янги бош вазир Жонсон мамлакат иттифоқни 31 октябрда тарк этиши учун курашди, аммо парламент томонидан қабул қилинган қонун туфайли 19 октябрда Евроиттифоққа Брексит бўйича қарорни 2020 йил 31 январгача кечиктириш юзасидан сўров юборди. Иттифоқ Лондоннинг ушбу сўровини қабул қилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Жонсон Евроиттифоқ ҳақидаги келишувни йил охирига қадар парламентга киритишни ваъда қилди