
Ўзбек мусулмонлар билан Англияда туғилиб ўсган мусулмонларда қуйидагиларни кузатиш мумкин:
Бирор даврага кириб борсангиз ўтирганлар саломингизга алик олади, ўрнидан туриб қўл бериб сўрашади, ҳол-аҳвол сўрайди. Инглизлашганлар эса алик олиб яна гапида давом этаверади, ўзингиз бориб кўришасиз, сиз билан иши ҳам бўлмайди. Ўзбеклар эса "бу меҳмон ким бўладилар, бизга таништиринг" деб сўрайди.
* * *
Бошқа шаҳардаги ўзбек дўстларингизни кўрмоқчи бўлсангиз ўша куни уйдами-йўқлигини билиш учун телефон қилсангиз бўлди. Инглизлашганларга эса камида икки ҳафта олдин айтишингиз керак. Катта эҳтимол билан "узр, бандман" дейди. Агар шаҳарда қолишингиз керак бўлса, қайси мехмонхонадан жой олишни маслаҳат бериши ҳам мумкин.
* * *
Ўзбеклар иши бошидан тошиб ётса ҳам "ўта бандман, вақтим йўқ" демайди. Инглизлашганлар кун бўйи кино кўриб ўтирган бўлса ҳам "ниҳоятда банд эдим" дейди. Уларда ҳамма ҳар доим банд. Ҳеч қачон ғирт бекорчиман деб тан олмайди.
* * *
Ўзбекларникига борсангиз, сўрамасдан овқат олиб келади. Инглизлашганлар эса "овқат ейсанми?" деб сўрайди. "Йўқ" десангиз, "ростданми", деб қайтаради. "Ростдан" десангиз бўлди, қайтиб сўрамайди.
* * *
Ўзбеклар ҳол-аҳвол сўраганда "онажонингиз ҳам яхшимилар, салом айтинг" дейди. Инглизлашганлар учун эса гўё ота-онангиз йўқ, ҳеч қачон бўлмаган ёки бўлса ҳам аҳамиятсиз.
* * *
Чет элдаги ўзбекларнинг ота-онаси келиб, 5-6 ой туриб кетиши оддий ҳол. Инглизлашганлар эса ота-онасини меҳмон қилишга жуда борса максимум бир ой чидайди. Бир ҳафтада нафаси қисила бошлайди. Баъзи ўзимизга инглизлашганлар ўзлари айтиб берган.
Файзиддин Мўминов
Эслатма: Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назарини ифодаламаслиги мумкин.
Манба: Sof.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар