Фото: The Royal Mint
Британия қироллик зарбхонаси мамлакат тарихидаги энг йирик коллекцион олтин тангани зарб этди. Танганинг диаметри 17,5 см, оғирлиги 5 килограмм ва қиймати 5 минг фунт стерлингни (6437 доллар) ташкил қилади. Бу ҳақда Evening Standard нашри хабар берди.
Танга Буюк ўймакорлар сериясига кириб, олд томонида ёзувчи Эдмунд Спенсернинг “Парилар қироличаси” поэмасининг қаҳрамони Уна ва унга ҳамроҳлик қилувчи шер тасвирланган. Уна қиролича Викторияни (1819-1901), шер эса Британия халқини ифодалайди. Танганинг орқа томонида эса қиролича Викториянинг ён томондан кўриниши тасвирланган.
Зарбхона бош ўймакори Гордон Саммерснинг айтишича, гигант-тангани яратишда ўймакорликнинг анъанавий усуллари билан бирга замонавий технологиялар қўлланган. Танга сотилган, бироқ у неча пулга кетгани маълум қилинмаган.
Ушбу серияга камроқ оғирликдаги – 2 кглик тангалар ҳам кирган. Маълум қилинишича, шундай тангадан 4 дона чиқарилмоқчи. Уларнинг ҳар бири нархи 154,5 минг долларгача етади. Коллекцияга, шунингдек, шундай дизайндаги кичик кумуш тангалар ҳам кирган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Вашингтондаги мактабда отишма содир бўлди
Президентга темир йўл соҳасидаги лойиҳалар тақдим этилди
Россия ИИВ Украинанинг амалдаги ва собиқ президентини қидирувга берди
Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди
Ғазо ҳимоясидаги олийгоҳлар ёхуд АҚШда "талабалар баҳори"
Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"
Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди
118:9: “Барселона” футбол ўйнашни қизлардан ўргансин!