23:23 / 28.11.2019
4 190

Қиролича Елизавета II тахтдан воз кечадими?

Қиролича Елизавета II тахтдан воз кечадими?
Фото: «Yandex»
Британия қироличаси Елизавета II бир ярим йилдан сўнг тахтдан воз кечиб, уни ўғли Чарльзга топшириши мумкин, деб ёзади «The Sun».

Қиролича 18 ойдан сўнг 95 ёшга тўлиши муносабати билан Британия тахтидан воз кечишни режалаштирмоқда. Манбанинг таъкидлашича, у аллақачон ўз ваколатларини норасмий равишда ўғлига топшира бошлаган.

Буни маросимларда кўпинча ўзи эмас, Чарльз қатнашаётганидан ҳам пайқаш мумкин. Гарчи қиролича олдингидай айрим маросимларни ўзи ўтказаётган бўлса-да, иштирок этишни анча камайтирган. Кўпинча Виндзор саройидан чиқмаяпти. Нашрнинг ҳисоб-китобларига кўра, у 2016 йилда 332 та, 2018 йилда 282 та тадбирда қатнашган. Чарльз эса 507 та тадбирда бўлган.

Бироқ тахтнинг топширилгани расман эълон қилинмади.
Таъкидлаш жоиз, Елизавета II 1952 йилдан бери Британия қироличаси ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қиролича Елизавета II тахтдан воз кечадими?