11:43 / 30.11.2019
3 502

Эрдўғон НАТО ҳақида гапирган Макронга шифокорга учрашни тавсия қилди

Эрдўғон НАТО ҳақида гапирган Макронга шифокорга учрашни тавсия қилди
Фото: «Интерфакс»
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Франция давлат раҳбари Эммануэл Макронни «НАТО миясининг ўлими» ҳақида гапирган гаплари учун кескин танқид қилди ва унга шифокорга учрашни тавсия қилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берган.

«3—4 декабрда ўтадиган НАТО йиғилишида Франция президентига мурожаат қилиб, унга қуйидаги тавсияларимни бераман. Макрон мия ўлими борасида шифокорга учраши лозим», — дея таъкидлаган Эрдўғон Истанбулдаги Мармара университетида.

Эрдўғон Парижнинг Туркияни НАТО аъзолигидан чиқариш борасида қарор қабул қилиш ваколатига эга эмаслигини билдирган. Шунингдек, Туркия президенти француз ҳарбийларининг Сурияда юргани ҳақидаги фикрлари билан ҳам ўртоқлашди.

«Франциянинг Сурияга ҳарбийларини киритишга ҳақи йўқ. Уларни Башар Асад ҳукумати ҳам Сурияга чақирмаган», — дейди Эрдўғон.

Туркия президенти қўшни давлатда белгиланган муддатларда мамлакат хавфсизлигига таҳдидлар сақланиб қоладиган бўлса, Анқаранинг яна қатъий чоралар қўллашга киришишини маълум қилди.

Макрон НАТОнинг стратегик қарорлар қабул қилиш борасида оқсаётгани ва Туркиянинг Суриядаги ҳаракатларига нисбатан чора кўрмагани, ғоялар бошқарувини йўқотганини таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, НАТО стратегик мақсадларини аниқлаб олиши лозим, Европа жар ёқасида турибди ва қитъани ҳимоя қилиш ишларини бошлаш зарур.

Шунингдек, Макрон Суриядаги «Тинчлик булоғи» операциясини қоралаган ва Анқарадан ҳарбий ҳаракатларни тезроқ тугатишни сўраган. У Туркиянинг Сурияда ҳарбий ҳаракатларни амалга оширгани НАТОнинг Анқарага нисбатан чора кўришига олиб келишини билдирган. Ушбу гаплардан кейин Туркия ТИВ раҳбари Мавлуд Чавушўғлу Маркон террорчилар ҳомийси эканини қайд этган.

Кейинчалик НАТО бош котиби Йенс Столенберг Макроннинг фикрларига қўшилмаслигини билдирди, Эстония ҳамда Литва давлатлари ҳам Франция етакчисини қўллаб-қувватламаган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эрдўғон НАТО ҳақида гапирган Макронга шифокорга учрашни тавсия қилди