23:50 / 01.12.2019
4 711

"Ўлинг ёки тан олинг!" Озарбайжон армиясида қўлга ушланган айғоқчилар қийноққа солинди

"Ўлинг ёки тан олинг!" Озарбайжон армиясида қўлга ушланган айғоқчилар қийноққа солинди
Сўровномалар натижасига кўра, Озарбайжон армиясида Арманистонга жосуслик қилган 25 киши қийноқлар билан ўлдирилган. Уларнинг қилган хоинликлари қораланди. Бир неча кунлардан сўнг, хоинларнинг қариндошлари билан суҳбат ҳам олиб борилган.

Носир ўзининг Хачмаз шаҳридаги қишлоғидан Бокуга кўчишга мажбур бўлган. Чунки унинг ўғли ўз юртига хоинлик қилган эди. Бироз муддатдан сўнг, Носир ижтимоий тармоқда кичик гуруҳ шакллантиради. У гуруҳда бошқа судланувчиларнинг қариндошлари билан алоқа ўрнатади. Қолаверса, судга алоқадор ҳужжатлар тўплаб, ҳуқуқ ҳимоячилари ва чет эллик дипломатлар билан кўришади. Ҳужжатлари орасида Озарбайжон армиясида қийноқ қурбонига айланган юздан ортиқ ҳарбий хизматчилар тўғрисидаги суд қарорлари, комиссия хулосалари ва бошқа ҳужжатлар бор эди.

Оммавий қийноқ борасида 2019 йилгача ҳеч кимнинг хабари бўлмаган. Ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра, 100 дан ортиқ аскар ва зобит қийноққа солинган, 25 нафари узоқ муддатга озодликдан маҳрум этилган ва камида тўққизтаси қийноқлардан вафот этган. Бугунги кунда Озарбайжонда бундай ҳолат "Тертер иши" деб ном олган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » "Ўлинг ёки тан олинг!" Озарбайжон армиясида қўлга ушланган айғоқчилар қийноққа солинди