date
views 14 021

Дунёнинг энг кучли ўқотар қуроллари

Дунёнинг энг кучли ўқотар қуроллари
Бугунги кунда шундай мамлакатлар ҳам борки, уларда фуқароларнинг қурол кўтариб юриши одатий ҳолга айланган. Албатта, бунинг ҳеч қандай зарари йўқ десангиз, адашасиз. Тинч ва осойишта мамлакатга совуқ қуроллар олиб кирилишининг ўзи ҳам қандайдир ўша ерда инсон ҳаётига хавф солиши мумкин бўлган омиллар етарли эканидан дарак беради. Шубҳасиз, ҳар бир мамлакат ўз сиёсий ҳуқуқидан чиқмаган ҳолда ўз ҳудудида турлича қонун-қоидалар яратади. Ушбу мақоламиз орқали эътиборингизга дунёдаги энг хавфли бўлган ўқотар қуроллардан бир нечтасини ҳавола этмоқчимиз:
1. TrackingPoint qurollari - ушбу турдаги қуролларнинг ишлаб чиқарувчиси Американинг расмий қурол-яроғ ишлаб чиқарувчи компанияларидан бири бўлиб, у Техасда жойлашган. Ушбу компаниянинг ишлаб чиқараётган ўқотар қуролларида ҳаттоки оддий одамларни ҳам мерганга айлантириши мумкин бўлган «ақлли камералар» ўрнатилган. Улар мўлжални шунчалик бехато олиши мумкинки, тепкини босиш зарур бўлган миллисекундларни ҳам ҳисоблашга қодир. Ушбу компания бундай технологияларини бутун дунё бўйлаб экспорт қилади ҳамда НАТОни камерали қурол ва патронлар билан таъминлаб келади.

2. Accuracy International AS50 - бу номи қайд этилган қурол-яроғ ишлаб чиқарувчи компания Буюк Британияга тегишли бўлиб, у хавфлилиги бўйича дунёда иккинчи ўринда туради. Мўлжалга олиш ҳамда ўқ отиш тезлиги 1,6 сонияда беш мартага тенг. 1500 метрдан аниқ нишонга олиш қобилиятига эга, олиб юришга ҳам жуда қулай.

3. AK-47 - ушбу русумли қуроллар ҳам энг хавфли қуроллар сафига киритилган. Россиялик генерал ва ҳарбий қурол мутахассиси марҳум Михаил Калашников томонидан ишлаб чиқилган АК-47 яқин масофали ва узоқ масофали жангларда самарали бўлишга қодир кучли қуролдир.

Бизнинг вазифамиз сиз азизларга маълумот бериш бироқ дунё тан олган бўлишига қарамасдан бундай қуролларга ҳаётингиз давомида ҳеч қандай зарурият туғилмаслигига тилакдошмиз.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дунёнинг энг кучли ўқотар қуроллари