
Дунёдаги энг машҳур блогер, PewDiePie тахаллуси билан танилган Феликс Чельбергнинг уйига номаълум шахслар ўғирликка тушган. The Daily Dot манбасининг ёзишича, жиноятчилар унинг турмуш ўртоғи бўлган бошқа бир блогер Марция Чельберг (Бизоньин)га тегишли кўплаб буюмлар ва нарсаларни ўмариб кетишган.
“Уйимизга киришиб, менинг 90 фоиз қимматбаҳо нарсаларим, заргарлик тақинчоқларимдан тортиб қимматбаҳо нарсаларимгача олиб кетишибди. Уларни шу пайтгача йиққан эдим. Ҳаммаси изсиз йўқолди”, деб ёзади у ўзининг Instagram-аккаунтида.
Марция Чельберг у булардан ташқари ҳам кўплаб ажойиб ва муҳим нарсалари борлиги, ўғирланган буюмлар бор-йўғи моддий бойлик эканлигини айтса-да, барибир, рўй берган воқеадан шокда ва хафа эканлигини билдирган. Ижтимоий тармоқларда эр-хотин блогерларнинг мухлислари уларга далда берадиган сўзлар ёзишмоқда.
Хусусан, улардан бири ўғриларни “чиқиндилар” деб атаган бўлса, бошқаси жуфтликка хусусий детектив ёллашни, ҳудуддаги ломбардларни текширишни тавсия қилган. Зеро, заргарлик буюмлари ва бошқа предметларнинг мана шундай жойларда сотилиши эҳтимоли катта экан.
Маълумот учун, 30 ёшли Феликс Чельберг дунёдаги энг машҳур YouTube-блогердир. Унинг обуначилари сони 102 миллиондан ошади. У томошабинлар сони бўйича фақат Ҳиндистоннинг T-Series мусиқа корпорацияси каналидан кейинги ўринда туради. Швед Minecraft ҳамда турли ўйинлар бўйича видеороликлари билан танилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар