date
views 2 557

Ўзбекистонга қайтишни истаганлар орасида Россиядан бўлган мурожаатлар етакчилик қилмоқда

Ўзбекистонга қайтишни истаганлар орасида Россиядан бўлган мурожаатлар етакчилик қилмоқда
Хорижда ишлаб юрган ўзбекистонликларнинг Ватанга қайтишларида кўмаклашилаётганлиги бўйича маълумот берилди.

Унга кўра, 2019 йил 1 январдан 1 ноябргача “Истиқболли Авлод” ижтимоий-ахборот маркази томонидан 381 та ариза қабул қилинган. Мурожаатларда 885 нафар юртдошимизни Ватанга қайтариш сўралган бўлиб, шулардан 584 нафар ватандошимизга амалий ёрдам кўрсатилган. Таҳлилларга кўра, "Истиқболли Авлод" ижтимоий марказига энг кўп Россия Федерациясидан 4179 марта қўнғироқ бўлган.

Кейинги ўринда Қозоғистон Республикаси турибди. У ердан 2192 марта телефон орқали мурожаат қабул қилинган. Мурожаатчиларнинг 65 фоизи меҳнат эксплутациясига тўғри келмоқда. 15 фоизи мигрантлар иш ҳақи бўйича,10 фоизи жинсий зўравонликка учраган ҳамюртларимиздир.

Маълумот учун: ҳозирда “Хотин-қизларга нисбатан зўравонликка қарши 16 кун” Халқаро акцияси ўтказилмоқда.

“Агар сизда ҳам шунга ўхшаш муаммо ёки мурожаат бўлса 71 254 12 87 ишонч телефонига қўнғироқ қилишинггиз мумкин”, — дея таъкидлади “Истиқболли Авлод” ижтимоий-ахборот маркази ходими Нодира Каримова.
Сайёдбек Қурбонов
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ўзбекистонга қайтишни истаганлар орасида Россиядан бўлган мурожаатлар етакчилик қилмоқда