Ўрта ҳол америкаликларни қандай муаммолар қийнайди?

  • 04 декабрь 2019, 18:12
  • 974
  • Дунё
  • Ўрта ҳол америкаликларни қандай муаммолар қийнайди?
    Ўзбекистонда аҳолининг аксарини (пойтахт ва баъзи марказий шаҳарларни ҳисобга олмаганда) бугун бир хил муаммо қийнамоқда: энергия тақчиллиги, свет ўчиши ва иситиш учун газнинг йўқлиги. Бошқа яна кўплаб муаммолар бор, лекин улар иккинчи даражада ҳозир.

    Америкаликлар-чи? Ўртача америкаликлар, асосан, қандай муаммолардан шикоят қилади? Улар ҳаётидаги энг оғриқли муаммолар нима?

    Америкаликлар олдида кундалик ёки қисқа муддатли муаммолар йўқ. Уларда свет ўчмайди, қишда гази пастламайди ёки озиқ-овқат нархи мавсумдан мавсумга қараб ўзгармайди. Картошка-пиёздан тортиб қулупнай ва тарвузгача - ҳаммаси қишин-ёзин дўконларда мавжуд ва йил 12 ой уларнинг нархи бир хил туради.

    Ўрта синф америкаликларни келажак кўпроқ хавотирга солади. Қисқа муддатда эмас, узоқ муддатда аҳвол ёмонлашиши мумкин, деган хавотирлар бор. Бу қандай муаммолар?

    Баъзиларини санаб ўтаман:
    - бойлар ва ўрта синф ўртасида даромаддаги тафовут борган сари кенгайиб бораётгани (яъни бойлар бойиб, камбағаллар янада қашшоқлашиб бормоқда);
    - уй, соғлиқни сақлаш, таълим олиш нархлари борган сари қимматлашиб бораётгани, аммо ўртача маош бунга мос тарзда ўсмаётгани;
    - одамларда истеъмол кредити қарзларининг ўсиб бораётгани, ирқчилик ва оқ миллатчилик кучаяётгани, иқлим исиши оқибатида атроф-муҳитнинг ифлосланиши.

    Буларнинг салбий асоратини 1-2 йилда сезиш қийин, лекин ҳақиқатда келажак учун жиддий хавфга айланиши мумкин бўлган муаммолар. Сайловларда номзодлар, асосан, шу мавзуларда баҳслар олиб боради. “Америка орзуси” АҚШда тобора ушалиши қийинлашиб бораётган орзуга айланиб қолгани ҳақида аввалроқ ҳам ёзган эдим.

    Лекин, ҳар қалай, Америкада ҳеч ким очидан ўлмайди, кўчада қолиб кетмайди ёки қишда совуқдан, свет ўчганидан қийналмайди, яъни қисқа муддатда уларнинг муаммолари йўқ. Аммо юқорида тилга олинган баъзи салбий ўзгаришлар борки, агар вақтида уларга чора кўрилмаса, оқибати келажакда ёмон бўлиши мумкин.

    Беҳзод Мамадиев

    Эслатма: Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назарини ифодаламаслиги мумкин.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Ўрта ҳол америкаликларни қандай муаммолар қийнайди?