
АҚШ президенти Дональд Трамп Жаҳон банкига Хитойга кредит беришни тўхтатишни сўраб мурожаат қилди.
«Жаҳон банки нега Хитойга пул беради? Шундай бўлиши мумкинми? Хитойнинг пули кўп, агарда пули бўлмаса, чиқариб олаверади. Бас қилинг!», - деб ёзди Трамп твиттерда.
Одатда Жаҳон банки раҳбари ушбу ташкилотнинг 16 фоиз капиталига эга бўлган АҚШ вакили ҳисобланади.
Аввалроқ Хитой Дональд Трамп Ҳонгконг тўғрисида инсон ҳуқуқлари ва демократияни ҳимоя қилиш ҳамда у ерга полиция экипировкаларини жўнатишни тақиқлаш тўғрисидаги қонунларни имзолагани боис АҚШга нисбатан санкциялар киритишини маълум қилганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар