
Туркия президентининг матбуот котиби Иброҳим Қалин австриялик ёзувчи Петер Хандкега адабиёт бўйича Нобел мукофоти берилишини танқид қилди.
“Бу ақлсиз ва шармандали қарорни бекор қилиш зарур. Нобел мукофоти виждонсизларга берилмаслиги керак. Ёки бу янги геноцидни тақдирлаш учун қилиняптими?”, – дея ёзди у Твиттердаги саҳифасида.
Гап шундаки, Петер Хандке Сребриницада серб ҳарбийлари мусулмонларни қирганини инкор этиб келади ва сербларнинг собиқ етакчиси Слободан Милошевични қўллаб-қувватлаган.
Швед академиясининг собиқ матбуот котиби, тарихчи Петер Энглуд эса ёзувчига мукофотни топшириш маросимида қатнашишни истамаслигини маълум қилди.
“Агар қатнашадиган бўлсам, иккиюзламачиликка йўл қўйган бўламан”, – деди у. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар