09:36 / 09.12.2019
3 091

Хитойдан қочган икки қозоқ Хитойга топшириладиган бўлди

Хитойдан қочган икки қозоқ Хитойга топшириладиган бўлди
Хитойдан Қозоғистонга қочиб ўтган қозоқ миллатига мансуб икки киши Хитойга топширилади. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик қўмитаси раисининг ўринбосари Дархан Дилманов маълум қилди, дея хабар бермоқда КазТАГ.

Унинг айтишича, бу кишилар чегарани ноқонуний кесиб ўтган ва Қозоғистонда ноқонуний тарзда қолишга ҳаққи йўқ. Шунинг учун суд якунлангандан кейин келган жойига, яъни Хитойга жўнатиб юборилди.

Хитойлик Қастер Мусақанули ва Мурагер Алимули 1 октябрь куни Қозоғистонга қочиб ўтган. Улар Хитой ҳукуматининг этник озчиликларга нисбатан юритаётган сиёсати туфайли қочганини маълум қилди. 10 октябрь куни Алматига келиб, Хитойда “қайта тарбиялаш лагери”да бўлишганини айтишди ва Қозоғистондан сиёсий бошпана сўрашди. Кейинроқ ҳар иккиси ҳам ҳисбга олинди.

Куни кеча Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Deutsche Welle мухбири билан суҳбатда Шарқий Туркистонда қозоқлар оммавий равишда таъқибга учраётгани ҳақидаги гапларга ишонмаслигини айтди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойдан қочган икки қозоқ Хитойга топшириладиган бўлди