
Фото: 5.ua
Украинанинг собиқ президенти Пётр Порошенкога «норманд тўртлиги» саммити арафасида ўтган мухолифат акцияси вақтида тухумлар улоқтирилди. Ушбу ҳодиса видеоси ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Порошенко йиғилганлар олдида нутқ сўзлагач, саҳнага хор чиқиб, бир нечта композиция ижро этган.
Мамлакат мадҳияси янграётганда Порошенко микрофон олдига бориб, «Украинага шон-шараф бўлсин!» деб ҳайқирган. Шундан кейин одамлар орасидан у томон тухумлар отила бошланган. Тухумлардан бири Порошенконинг рафиқасига теккан. Шундан кейин собиқ президент тухум отган одамни тутишни талаб қилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар