08:30 / 12.12.2019
3 174

Time нашри «Йил одами» номини маълум қилди (видео)

Time нашри «Йил одами» номини маълум қилди (видео)
16 ёшли швед иқлим ўзгаришлари фаоли Грета Тунберг Американинг Time нашри томонидан Йил одами деб топилди.

Португалия яқинидаги Атлантика океани қирғоқларида турган Тунберг расмига “Ёшларнинг кучи” деб “имзо чекилган”. “Биз гўёки эртанги кун йўқдек яшашни давом эттира олмаймиз, чунки у бор”, - дея иқтибос келтиради Грета.

Грета Тунберг
16 ёшли мактаб ўқувчиси дунё иқлим фаолларидан биридир. Шу йилнинг сентябр ойида у иқлим ўзгаришлари бўйича ўтказилган БМТ саммитида иштирок этган эди. БМТдаги нутқидан сўнг Грета бутун дунё бўйлаб машҳур бўлди. Унинг нутқидан сўнг бутун дунё бўйлаб иқлим ўзгаришларига бағишланган норозилик намойишлари ўтказилганди.

Бир неча кун олдин Time томонидан “Йил одами”нинг қисқача рўйхати эълон қилинган эди. Рўйхатда АҚШ президенти Доналд Трамп, ХХР раҳбари Си Сзинпин, Янги зеландия бош вазири Жастин Ардерн, Facebook раҳбари Марк Цукерберг ҳамда Гонконг намойишчилари бор эди.

2018 йилда “Йил одами” номинатсияси ғолиблари ўз қарашлари ва терговлари учун таъқибга учраган журналистлар эди. Ушбу рўйхатни саудиялик марҳум журналист Жамол Қошиқчи бошқарган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Time нашри «Йил одами» номини маълум қилди (видео)