date
views 3 409

Туркия ташқи ишлар вазири: “Исроил ҳеч қачон орзусига етолмайди”

Туркия ташқи ишлар вазири: “Исроил ҳеч қачон орзусига етолмайди”
Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли Ислом ҳамкорлик ташкилотининг 50 йиллиги муносабати билан Марокаш пойтахти Работда ташкил этилган анжуманда нутқ сўзлаб, дунёдаги мусулмонларнинг бирлашиши кераклигига эътибор қаратди. Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги хабар бермоқда.

У ислом умматининг уммидларини фақатгина ҳамжиҳатлик билан рўёбга чиқариш мумкинлигини таъкидлади.

“Пойтахти Қуддус бўлган, 1967 йилдаги чегаралар ичидаги мустақил Фаластин давлатининг ташкил топишига қаратилган тарихий миссиямизга ҳар доим содиқмиз, – деди Туркия ташқи ишлар вазири. – Бироқ Фаластин тупроқлари, хусусан, Қуддуснинг ишғоли давом этмоқда. Фаластин халқининг ҳуқуқлари қўлга киритилиши учун ягона умид – мусулмонларнинг бирлашиши. Бир қатор масалаларда фикрларимиз бошқача бўлиши мумкин. Бироқ икки томонлама келишмовчиликларимиз курашимизга раҳна солишига йўл қўймаслигимиз керак. Фаластинлик қардошларимиз ҳам ўзларининг келишмовчиликларини ҳал қилишлари ва муроса йўлини топишлари зарур”.

Чавушўғли ҳозирги вазиятга қарамай Исроил Фаластин ҳудудида этник тозалаш ва ирқчиликка асосланган режим барпо этиш борасидаги орзусига ҳеч қаон эришолмаслигини айтди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркия ташқи ишлар вазири: “Исроил ҳеч қачон орзусига етолмайди”