
Фото: «Facebook»
Украинадаги етакчи «Халқ хизматчиси» партияси янги йил олди корпоративини ўтказди, партиянинг ўзи буни хайрия кечаси деб атади. Тадбирга Украина президенти Владимир Зеленский ҳам келди.
Шу партиянинг Рададаги депутати Олена Мошенец байрам тасвирларини фейсбукдаги саҳифасига жойлади.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг аксариятига «ўтириш» ёқмади, мамлакатдаги вазиятга қараб иш қилиш керак, ҳозир мавриди эмас дейишди:
«Маэстро студияга етиб келдими... Пианиночининг чиқишиниям кўрсатасизми?», «Сизга яхши кайфият. Уялманг. Украина ҳаваскорлар даврини ўтказиб олиши учун куч керак», «Нимани нишонлаяпсиз? Қашшоқлик даври тугаганиними? Ёки ёлғоннинг?», «Газ капитуляциясиними?», «Вабо пайтидаги зиёфат». «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар