11:42 / 31.12.2019
2 437

Nissan’нинг уй қамоғида бўлган собиқ раҳбари Японияни рухсатсиз тарк этди

Nissan’нинг уй қамоғида бўлган собиқ раҳбари Японияни рухсатсиз тарк этди
Карлос Гон Фото: Андрей Холмов/ТАСС
Renault-Nissan-Mitsubishi альянсининг собиқ раҳбари, Японияда уй қамоғида бўлган Карлос Гон Кунчиқар мамлакатни рухсатсиз тарк этди. Бу ҳақда 31 декабрда ҳуқуқ-тартибот идораларига иқтибос келтирган ҳолда Kyodo ахборот агентлиги хабар берди.

Токио округ судида Гонинг уй қамоғида сақланиш шартлари ўзгармагани ва у Японияни тарк этишга рухсат олмагани маълум қилинган.
NHK телеканали маълумотларига кўра, айни вақтда миллий иммиграция хизмати Гон Японияни бошқа исм остида тарк этгани версиясини текширмоқда, чунки унинг маълумотлари Японияни тарк этганлар рўйхатида бўлмаган.

Аввалроқ ОАВда Гон 30 декабрь кечаси Туркиядан Ливанга хусусий самолётда келгани маълум қилинган.
31 декабрда Гон Ливанда эканлигини тасдиқлади.

“Мен одил судловдан эмас, балки адолатсизлик ва сиёсий таъқибдан қочмоқдаман”, деб айтган Nissan’нинг собиқ раҳбари. У Япония суд тизимини одамларга уларнинг асосий ҳуқуқларини рад этишда айблаган ва унинг “асирида қолиш” ниятида эмаслигини айтган. Гоннинг таъкидлашича, қочиш унга матбуот билан мулоқот қилишга имконият беради.

Карлос Гон 2018 йил ноябрда Японияда даромадни тегишли равишда декларация қилмагани учун ҳибсга олинган. Кейинроқ унга бошқа айбловлар ҳам билдирилган.

2019 йил апрелда Гон турмадан озод қилиниб, уй қамоғига жўнатилган. Унга Токиодаги квартирасини тарк этиш ва ҳаттоки рухсатсиз рафиқаси билан учрашиш ҳам тақиқлаб қўйилганди.

65 ёшли Гон устидан суд жараёни 2020 йил баҳорда бошланиши керак эди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Nissan’нинг уй қамоғида бўлган собиқ раҳбари Японияни рухсатсиз тарк этди