Фото: The Тҳаигер
2019 йилда Таиландга 39 миллион нафар сайёҳ ташриф буюрган, бу янги миллий рекорд, деб хабар берди «РИА Новости».
Бу ҳақда мамлакатнинг туризм ва спорт вазири Пхипхат Ратчакитпракан вазирлик мажлисида хабар қилган.
«Сўнгги маълумотларга кўра 2019 йилда Таиландга жами 39 миллион нафар одам ташриф буюрган», — дейди вазир. Бу мамлакат тарихидаги янги миллий рекорд.
Вазирликнинг ҳисоботида 39 миллион нафар туристлар орасида турли давлатларнинг фуқаролари борлиги қайд этилган.
Аввал Хитойдан Таилнадга келувчи сайёҳлар оқимининг камайиши туфайли ушбу натижага эришиш қийинлашгани, хитойликлар умумий туристлар сонининг 59 фоизини ташкил қилиши ҳақида хабарлар тарқалганди.
Янги йил арафасида Таиландга кунига 140 минг нафар турист ташриф буюрмоқда, вазирлик прогнозига кўра 2019 йилда мамлакатга тахминан 39,6 миллион сайёҳ ташриф буюради. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тошкент-Андижон пуллик йўли лойиҳаси 4,65 млрд долларга баҳоланди
Етти нафар ўзбекистонлик меҳнат муҳожири Қозоғистондан чиқариб юборилди
Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади
Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади
U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юборди ва 2-ўрин билан якунлади
Украинада сафарбарлик тўғрисидаги янги қонуннинг бир қисми кучга кирди
Мессининг келиши "Интер Майами" бюджетига қандай таъсир қилди?
Фёдор Емеляненко: “Мен Майк Тайсон билан жанг қилишни режа қилгандим”