date
views 4 401

“Японкага уйланаман...”

“Японкага уйланаман...”
Икки йилча илгари бир соддагина укамизни Японияга ўқишга жўнатган эдик.
Шу бола бир япон қизига уйланиб олибди.

“Қандай қилиб уйландинг, уларни дини бошқа-ку, уйланавердингми?” десам:
- Йўғ-эй, ака. Мусулмон динига ўтказдим. Мен мажбур қилмасам ҳам ҳижоб ўраяпти.

- Наҳотки?!
- Нима деяпсиз, ашнақа ака.

- Намоз ҳам ўқияптими?
- Бўлмасам-чи.. Битта ўғлимизам ҳам бор. Унга ҳам мусулмонча исм қўйдик. Онаси ҳамма "эскича"ларни ўргатяпти.

- Ана холооос... Ўзинг намоз ўқияпсанми?
- Менга сал эртароқда ака.. Аёлим (японка) ҳам “Намоз ўқимайсанми, мусулмонман деган эдинг-ку. Лекин бирон марта 5 маҳал намоз ўқишингни ҳеч кўрмадим” дейди.

Намоз ўқимаса ҳам мусулмон бўлаверадими деб ҳижолат қиляпти-да....
Саҳобалар намозсиз мўминликни тасаввур қила олишмагани хаёлга келди, шу онда...
Ажиб...

Жамолиддин Зафар

Манба: Azon.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » “Японкага уйланаман...”
-->