
Россиялик хонанда Лолитта Янги йил куни ичиб маст бўлиб қолган ва шароблар тўла қутилар устида ухлаб қолган.
Россиялик хонанда Лолита Милявскаянинг сўзларига кўра, бу унинг талабалик йилларида, Тамбовда ўқиётганда содир бўлган. 31 декабрь куни у ресторанда янги йил муносабати билан ташкил этилган шоуда куйлаши керак бўлган.
“Ярим тун. Ҳамма чарчаганди. Эсимда, бир стакан венгер шаробини ичиб, ўша ердаги қутилар устида ухлаб қолгандим", - деди Милявская.
Таъкидланишича, ташкилотчилар қўшиқчини уйғотишган, Лолита саҳнага ҳам чиққан, аммо меҳмонларни фақат Янги йил билан табриклаб, яна ўша жойга бориб ухлаб қолган.
"Ўша ишимдан ҳали ҳамон уяламан", деб тан олади Лолита. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар