
Фаластинлик шайх Абу Хаттоб (Маҳмуд Абдулбоқий) роҳимаҳуллоҳнинг вафотлари жума кечасида содир бўлди. Кувайтлик ёшларнинг никоҳ маросимида турмуш қуриш фазилати, оилада эр ва аёлнинг ҳақлари ҳақида насиҳат қилаётиб, тўсатдан: “Ла илаҳа иллаллоҳ” деб, сўздан тўхтади ва ҳушини йўқотди. Бироздан сўнг 83 йилга яқин умр кўрган шайхнинг вафот этгани маълум бўлди.
Инна лиллаҳи ваиннаа илайҳи рожиъуун…
Таъзия изҳорларининг орасида қуйидаги таъсирли сўзлар ҳам бор эди:
“Эй шайх, Сиз ва Роббингиз ўртасида нима борки, Аллоҳ сизга бундай чиройли хотимани насиб қилди? Зеро, Сиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (томонидан) илм мажлисидалигингизда, ҳаётингиз калима (ла илаҳа иллаллоҳ) ила хотима топди.
Эй Аллоҳ, ул зотни Ўз раҳматингга ол, бизларга ҳам чиройли хотимани насиб қилгин”.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг