11:50 / 15.01.2020
2 481

Россияда муҳожирларни иш билан таъминлаш соддалаштирилиши мумкин

Россияда муҳожирларни иш билан таъминлаш соддалаштирилиши мумкин
Фото: Mos.ru
Россияда муҳожирларни иш билан таъминлаш тартиби соддалаштирилиши мумкин. «Известия» нашрига кўра, бундай ишчиларни жалб қиладиган корхоналарни режали текширувлардан озод қилиш таклиф этилмоқда.

Тегишли қонун лойиҳаси Давлат думасига 2020 йил кузида тақдим этилиши кутилмоқда. Ҳукуматнинг фикрича, бу чора мамлакат иқтисодий ўсишига ёрдам беради ва «тартибга солувчи гильотина» параметрларига мос келади.

«Россия таянчлари» раҳбари Александр Калининнинг маълум қилишича, кейинги ўн йил ичида меҳнатга лаёқатли ёшдаги аҳоли сони пасайиши мумкин, мамлакат эса ҳозирнинг ўзида ишчиларга муҳтож. «Табиийки, бизнес бу жойларни муҳожирлар ҳисобига тўлдиришга ҳаракат қилмоқда. Аммо бугун уларнинг Россия Федерациясида ишлаши учун жиддий қийинчиликлар мавжуд», - дея тушунтирди у.

Худди шу позицияни «Ягона Россия» фракцияси раисининг биринчи ўринбосари Андрей Исаев ҳам ёқлаб чиқди. Бироқ, унинг сўзларига кўра, ташаббусни баҳолашдан олдин, қонун лойиҳасининг ишлаб чиқилган матни билан танишиш керак. «Текширишларни қисқартириш мумкин, аммо ноқонуний муҳожирлар меҳнатига тўсқинлик қиладиган механизмлар пайдо бўлиши керак», - деди парламентарий.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда муҳожирларни иш билан таъминлаш соддалаштирилиши мумкин