date
views 3 765

Ҳиндистонда 6,5 километрлик торт пиширилди

Ҳиндистонда 6,5 километрлик торт пиширилди
Фото: AFP
Ҳиндистонлик қандолатчилар жаҳон рекорди ўрнатиш мақсадида 6,5 километрлик ванил торт пиширишди. Тортнинг эни бор-йўғи 10 смни ташкил қилган. У очиқ ҳавода бир неча минг стол устига жойлаштирилган.

Маълум қилинишича, улкан ширинликни тайёрлаш устида 4 соат давомида 1500 қандолатчи ишлаган. Тортни тайёрлаш учун 12 тонна ун ва шакар талаб этилган.

Гиннесс рекордлар китоби қўмитаси тортнинг рекорд катталикда эканини тасдиқласа, у хитойлик қандолатчилар ўрнатган аввалги рекордни ортда қолдиради. Хитойликлар 2018 йилда 3,2 кмлик мевали пирог пиширишган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳиндистонда 6,5 километрлик торт пиширилди