
2019 йилнинг якунларига кўра, давлатларнинг халқаро захиралари маълум қилинди. Бу ҳақда Islam.ru сайтида маълумот берилди.
Унга кўра, Россиянинг халқаро захиралари 550 миллиард доллар экани маълум бўлди. Саудияда эса бу рақам 494,5 миллиард долларни ташкил этди.
Таъкидлаш ўринли, Россиянинг тилла-валютали захиралари сўнги 10 йилда биринчи марта Саудиядан ошиб кетди.
Охирги йилларда нефть нархининг пасайишига қарамай, Саудия Арабистони ижтимоий ва ҳарбий харажатларни юқори даражада ушлаб келди. Россия эса бу даврда санкциялар қуршовида қолган бўлса-да, рақобатбардош бюджетни шакллантира олди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар