Коронавируснинг давоси борми?

  • 23 январь 2020, 18:40
  • 2 596
  • Дунё
  • Коронавируснинг давоси борми?
    Фото: «123ru.net»
    Янги вирусни даволаш усули ҳали мавжуд эмас. Ҳозирча беморларга илгари ишлаб чиқилган ва ўзининг самарадорлигини кўрсатган антивирус препаратлари тайинланмоқда. Асосий муолажа оғир аломатларни камайтиришга қаратилган бўлиб, анъанавий респиратор касалликлар муолажасига ўхшаб кетади.

    Бироқ касалликнинг кечиши ва хасталикдан кейинги тикланиш жараёнлари одамнинг ўз иммун тизимига боғлиқ.

    «Коронавирус яққол патоген хусусиятга эга эмас. Касаллик юқиши жуда секин юз беради: эпидемия ҳолати кутилмаяпти. Айни вақтда янги коронавируснинг давоси йўқ. Беморларга ЎРВИнинг олдини олишда тайинланадиган препаратларни қабул қилиш тавсия этилмоқда. Бу дорилар эндоген интерферон ишлаб чиқаради», — дейди россиялик профессор, тиббиёт фанлари доктори, пульманолог, терапевт Александр Карабиненко.

    » » Коронавируснинг давоси борми?