Фото: AFP
«Атомшунос олимлар бюллетени» журнали глобал ҳалокатни англатувчи Қиёмат соати милларини 20 сония олдинга суриб қўйди. Бу ҳақда Meduza нашрига таяниб Дарё хабар бермоқда.
Энди ушбу соат 23:58:20 ни кўрсатмоқда. Мазкур вақт глобал ҳалокат тимсоли бўлган ярим тунга ҳеч қачон бунчалик яқин бўлмаганди.
Соат миллари олдинга сурилиши омиллари сифатида АҚШ ва Эрон можароси туфайли ядровий таҳдиднинг ўсиши, ўрта ва қисқа масофали ракеталар ҳақидаги шартноманинг бекор қилиниши ҳамда Шимолий Кореяни қуролсизлантириш масаласида силжиш йўқлиги келтирилган.
Шунингдек, журнал муаллифлари глобал ҳалокат яқинлашув сабаблари сифатида иқлим ўзгаришига қарши кураш етарлича бўлмаётгани ва интернетда фейк янгиликлар ҳамда дезинформация бўйича режалаштирилган компаниялар кўпайганини ҳам қайд этиб ўтган.
Маълумот учун, Қиёмат соати лойиҳаси 1947 йилдан бери мавжуд. Ундаги вақт йилда бир маротаба ўзгартирилади. 2018 йил бошидан бери бу вақт 23:58:00 ни кўрсатаётган эди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди