date
views 3 658

Хитой ҳукумати Уханга 1230 нафар врачни жўнатди

Хитой ҳукумати Уханга 1230 нафар врачни жўнатди
Хитой соғлиқни сақлаш давлат қўмитаси коронавирус тарқалган Ухан ҳудудига 1230 нафар врачни жўнатди. Бу ҳақда РИА Новостига таяниб Sof.uz хабар берди.
2019 йил 31 декабрь куни Хитой ҳукумати Ухан шаҳрида номаълум вирус тарқалгани ҳақида хабар берган эди.

Январда касаллик келтирувчи вирус коронавирус экани аниқланган. Версиялардан бирига кўра, вирус ташувчиси илонлардир.
Шу кунларда Франция, Непал ва Малайзияда ҳам коронавирусни юқтирганлар аниқланди.

Охирги 24 соат давомида бу вирусни юқтирганлар сони 444 кишини ташқил этди.
Вирусдан касалланиб, вафот этганлар сони 41 нафардан ошди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитой ҳукумати Уханга 1230 нафар врачни жўнатди