
Афғонистонда Молдова авиакомпаниясига тегишли Ми-8 вертолёти ракета билан уриб туширилди. Воқеа оқибатида афғон ҳарбийлари ва Украина фуқаролари бўлган экипаж аъзолари жабрланган.
Молдова фуқаролик авиацияси идораси матбуот котиби Ирина Бодоликэнинг хабар беришича, ҳужум 25 январда Гилманд вилоятида содир этилган.
Унинг таъкидлашича, вертолёт Афғонистон миллий армияси ҳарбийларини олиб кетаётганда толиблар ҳужумига учраган. Вертолёт авариявий ҳолатда қўна олган, экипаж ва йўловчиларни ортдан келаётган бошқа вертолёт ўз бортига олган.
Дастлабки маълумотларга кўра, воқеа оқибатида 4 ҳарбий ва экипажнинг 2 аъзоси жароҳат олган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.