07:01 / 28.01.2020
3 192

Билл Гейтс янги коронавирусга қарши курашга 10 млн доллар хайрия қилди

Билл Гейтс янги коронавирусга қарши курашга 10 млн доллар хайрия қилди
Фото: Global Look Press/Qin Lang/Xinhua
Дунёнинг энг бой одамлари учлигига кирувчи америкалик миллиардер Билл Гейтс ва унинг рафиқаси Мелинда Гейтснинг жамғармаси Хитойда тарқалган янги турдаги коронавирусга қарши кураш учун 10 млн доллар ажратишини эълон қилди.

Таъкидланишича, жамғарма коронавирусга қарши Хитойда курашиш учун 5 млн доллар ажратади.

Қолган 5 млн доллар Африкадаги касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказларига “қора қитъа”да коронавирус тарқалиши бўйича ҳимоя чоралари, жумладан вирус билан боғлиқ вазиятни скрининг қилиш, лаборатория тадқиқотлари ўтказиш, беморларни даволаш учун ажратилади.
27 январь маълумотларига кўра, Хитойда коронавирусдан ҳалок бўлганлар сони 81 нафарга етган, қарийб 3 минг киши вирусдан зарарланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Билл Гейтс янги коронавирусга қарши курашга 10 млн доллар хайрия қилди