12:40 / 30.01.2020
3 806

Хитойда коронавирусдан вафот этганлар сони 170 кишидан ошди

Хитойда коронавирусдан вафот этганлар сони 170 кишидан ошди
Фото: Xinhua
Хитойда коронавирусдан вафот этганлар сони 170 кишига, вирусни юқтириб олганлар эса 7711 кишига етди, деб хабар бермоқда «РИА Новости»га таяниб Дарё.

Мамлакат соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси маълумотига кўра, Тибетда ҳам биринчи марта касалланиш ҳолати қайд этилди. Тибет Хитойда янги турдаги коронавирус келтириб чиқарган пневмония ҳолатлари илгари қайд этилмаган охирги ҳудуд эди.

Аввалроқ коронавирусни юқтириб олганлар сони 5974 кишига етгани, вафот этганлар сони эса 132 кишини ташкил қилгани хабар берилган эди.
Кун давомида ҳукумат яна 1737 та янги касалланиш ҳолати, шунингдек, 38 киши (37 киши Хубэй, 1 нафари Синчуан провинциясидан) вафот этгани тўғрисида маълумот олган. Шу вақт давомида 124 кишига касалхонадан рухсат берилган.

Маълумот учун, Хубэйдаги Ухань шаҳри коронавирус ўчоғи ҳисобланади. Бундан ташқари, яна ўндан ортиқ мамлакатда, хусусан, Германияда ҳам худди шу вирус билан касалланиш ҳолатлари аниқланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойда коронавирусдан вафот этганлар сони 170 кишидан ошди