
Хитойда биология йўналишида илмий фаолият билан шуғулланаётган ўзбекистонлик докторант Бахтиёр Шералиев Хитойдаги ўзбекистонлик талабаларга бу ерни тарк этмасликни маслаҳат берди. Бу ҳақда Azon.uz хабар бермоқда.
«Биз айнан мана шундан қўрқяпмиз, яъни борганларни текшириб бера олиш имкони бизнинг Соғлиқни сақлаш тизимида борми ёки йўқми?
Вируснинг инкубацион даври одамнинг иммунитетига қараб 2-14 кун бўлади. Шу вақт оралиғида соғлом одамдек юраверади, лекин атрофдагиларга вирус юқтираверади.
Aэропортдаги тепловизор билан одамни иситмаси борлигини билса бўлади холос. Янги юқтирган одамда иситма бўлмайди ва уни тепловизор сезмайди. Янги юққанда ўпкани рентген қилса ҳам ҳеч нарса чиқмайди.
Шу боис Хитойдан борганларни 14 кун алоҳида изоляция қилиш керак, шу вақт оралиғида соғ турсагина уйига юбориш керак. Aкс ҳолда бутун бошли Ўзбекистонга касаллик тарқалиб кетиши мумкин.
Мана шу боис ҳам кетмасдан, шу ерда кутинглар, деяпмиз. Бу ерда шароитлари бор, аниқлай олишади. Касал бўлса, даволаш имконияти Ўзбекистондан яхшироқ. Вазиятга реал қарайлик. Масалан мен ҳам уйга қайтгим келяпти, лекин оиламнинг ҳаётини хавфга қўя олмайман. Ундан кўра сабр қилиб шу ерда кутаман», – дейди Бахтиёр Шералиев «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар