
Фото: «Russianweek.ca»
Канаданинг Оттава шаҳри яқинида эчкининг маъраши билан боланинг йиғисини адаштириб қўйишди, деб ёзади «CTV News»га таяниб "Хабар" нашри.
Хабарга кўра, воқеа 27 январь куни содир бўлган. Оттава полициясига шаҳар аҳолисидан боланинг йиғлаб ёрдам чақираётганини эшитгани тўғрисида мурожаат келиб тушган. Полициячилар воқеа жойига етиб боришган, бироқ ҳеч кимни топишолмаган.
Шундан сўнг улар қўшниларни сўраб-суриштиришга қарор қилишади. Маълум бўлишича, «дод-фарёд» манбаи боши деворга тиқилиб қолган қўшниларнинг эчкиси экан.
«Эчкининг маъраши боланинг йиғисига ўхшашини билиб олдик», — дейди полициячи Эми Гагнон.
Шунга қарамай, у шаҳар аҳолисини нохушликни сезган заҳоти полицияга мурожаат қилишга чақирди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар