
Дунёдаги энг катта айсберг биринчи марта очиқ океанга қўшилди. Бу ҳақда «Mirror Tech»га таяниб "Хабар" нашри маълум қилди.
«А68» деб номланган айсбергнинг улкан майдони қарийб 6000 квадрат километр бўлиб, бу Лондондан тўрт баравар катта дегани.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, «А68» Жанубий Океанга етиб бориш арафасида, у ерда улкан муз қояси парчаланиши мумкин.
Айсберглар Антарктидадан доимо ажралиб туриши кузатилади, бу эса ўз навбатида халқаро логистикага зарар етказиши мумкин.
Шуни таъкидлаш жоизки, бу улкан айсбергнинг эриши денгиз сатҳини сезиларли даражада кўтармайди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар