date
views 2 428

Буюк Британия парламенти биносига тулки кириб олди

Буюк Британия парламенти биносига тулки кириб олди
Фото: «theguardian.com»
Лондонда Буюк Британия парламенти мажмуига кирувчи бино идораси ходимлари пайшанба куни кечаси ғайриоддий ҳодисага гувоҳ бўлишди. Бинонинг ичига тулки кириб олибди, деб ёзади «Guardian» газетасига асосан "Хабар" нашри.

«Лопес жамоаси: кечаси Вестминстр идорасидан чиқиб кетаётганимизда тулкига кўзимиз тушди. У «Portcullis House» биносида эскалатордан кўтарилаётганди! 2017 йилдан бери парламентда кўз кўриб, қулоқ эшитмаган воқеаларга гувоҳ бўлдик, лекин бунақасини кўрмагандик!» — дейди Британия парламенти аъзоси Жулия Лопес «Twitter» аккаунтида.

Нашрнинг ёзишича, полиция келиб тулкини қўлга туширгунга қадар жонивор тўртинчи қаватгача кўтарилишга улгурганди. Полиция ходимлари ёввойи ҳайвонни қутига жойлаб, олиб кетишган ва ташқарига қўйиб юборишган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Буюк Британия парламенти биносига тулки кириб олди