23:30 / 07.02.2020
3 041

Путин Лукашенкога нонуштага сувда тайёрланган бўтқа таклиф қилди

Путин Лукашенкога нонуштага сувда тайёрланган бўтқа таклиф қилди
Россия Федерацияси ва Беларусь президентлари яна интеграция бўйича музокаралар олиб боришмоқда. Улар Сочида норасмий нонушта форматида учрашишди.

Яқинда эса Минскга AҚШ Давлат котиби Помпео ташриф буюрганди.
БелТA хабарига кўра, давлат раҳбарларига овқат ва ичимликлар берилди.

"Эрталаб нонуштага бўтқа едингизми?" - деб сўради Путин Беларусь президентидан.
"Сувда тайёрланган бўтқаними?" - деди ҳазиллашиб Лукашенко.

"Нима учун? Жуда мазали. Буни еб кўринг, сизга ёқади”, - деб Путин ҳамкасбини ишонтиришга уринди.
Бундан ташқари, Лукашенко ҳазил билан Сочида жойлашган қароргоҳида деярли қор қолмаганидан шикоят қилди.
Лукашенко ушбу учрашувни "ҳақиқат лаҳзаси" деб атади.

Эслатиб ўтамиз, Россия 2020 йил 1 январдан бошлаб нарх бўйича келишувга эришилмаганлиги сабабли Беларусга нефть етказиб беришни тўхтатди. Натижада Беларусь президенти Aлександр Лукашенко ҳукуматга Қозоғистон билан нефть таъминоти борасида музокаралар олиб боришни буюрганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин Лукашенкога нонуштага сувда тайёрланган бўтқа таклиф қилди