date
views 3 156

Си Жинпинг Трамп билан коронавируснинг иқтисодиётга таъсирини муҳокама қилди

Си Жинпинг Трамп билан коронавируснинг иқтисодиётга таъсирини муҳокама қилди
Хитой Халқ Республикаси давлат раҳбари Си Жинпинг америкалик ҳамкасби Доналд Трамп билан телефон суҳбатида коронавируснинг мамлакат иқтисодиётига таъсирини муҳокама қилди деб хабар беради РИА Новостига таяниб Sof.uz.

Жума куни жаҳоннинг икки энг йирик иқтисодиётига эга мамлакатлар раҳбарлари коронавируснинг билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилдилар.
Узоқ муддатли истиқболда Хитой иқтисодиётини ривожлантириш тенденцияси ўзгармайди”, – дейди Хитой марказий телевиденияси давлат раҳбари нутқидан иқтибос келтириб.

Оқ уй матбуот хизмати тарқатган баёнотга кўра, Трамп Хитой коронавируснинг тарқалишига қарши муваффақиятли тура олишига ишонч билдирди.
Шунингдек, икки мамлакат раҳбарлари томонлар ўртасидаги кўп қиррали алоқалар ва ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олганликлари қайд этилган.

2019 йилнинг 31 декабр куни Хитой ҳукумати ЖССТга Ухан шаҳрида коронавируснинг номаълум турдаги 2019-nCoV пневмонияси тарқалганини маълум қилди.
Касаллик ҳозирги вақтда (07.02.2020, 16:00 ТШВ) 31515 киши коронавирусни юқтириб олган, улардан 638 нафари вафот этган. Батамом тузалиб кетганлар сони 1665 нафар.

Касаллик туфайли нефт нархи баррелига $56гача тушиб кетди. Бу 30 йиллик минимум нархи ҳисобланади. Ҳозирда дунёнинг энг йирик экспортёри бўлган Хитой иқтисодиётининг учдан икки қисми иш фаолиятида эмас. Йирик компаниялар, шу жумладан Apple, Toyota ва бошқа бир қатор брендлар Хитойдаги ишлаб чиқаришини вақтинчалик тўхтатиб туришибди.

Ҳозирги вақтда жаҳоннинг кўплаб авиаширкатлари Хитойга авиақатновларни бекор қилган. Буларнинг барчаси қисқа муддатли истиқболда мамлакат иқтисодиёти ривожланишига таъсир қилади.
Мутахассислар бу йил Хитой ЯИМи ўсиш суръати 0.2 % пунктга пасайишини башорат қилишмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Си Жинпинг Трамп билан коронавируснинг иқтисодиётга таъсирини муҳокама қилди